10:22 / 13.03.2018
6 059

МХХ Россияда теракт уюштиришни режалаштирган ўзбекистонлик жангарини қўлга олди (видео)

МХХ Россияда теракт уюштиришни режалаштирган ўзбекистонлик жангарини қўлга олди (видео)
Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси Яқин Шарқда олти йил террорчилар сафида бўлиб, Туркия орқали Ўзбекистонга кириб келиш режасини тузган ва Россияда терактлар тайёрлаган Марғилон фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда Дарё нашри «Ўзбекистон 24» телеканалига асосланиб.

Аҳмаджонов Абдулбосид Камолиддин ўғли 1996 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 16 ёшида пул ишлаб топиш учун отаси билан бирга Туркияга кетган, у ерда эса ёшларни Сурияга жўнатиш билан шуғулланадиган шахс билан танишган. Аҳмаджонов кейинроқ Сурияда фаолият юритувчи «Тавҳид ва жиҳод» террорчилик гуруҳи аъзосига айланган. 2016 йилда эса Сурия ҳудудига ўтиб кетган.

Ҳодиса ҳақида «Ўзбекистон 24» лавҳасида батафсил танишинг.
[media=https://youtu.be/yQL7DdIYeks]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МХХ Россияда теракт уюштиришни режалаштирган ўзбекистонлик жангарини қўлга олди (видео)