Ушбу ноёб битиклар арабистонлик, 7-аср охири ва 8-аср бошларида ислом динини минтақамизга тарғиб қилиш билан шуғулланишган ака-ука авлиёлар – Хўжа Абдуллоҳ Ансорий ва Хўжа Ибодуллоҳ Аламдорий ҳаёти ҳақида маълумот бериши мумкин. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда.
Поп туманидаги “Пиллакаш” маҳалласида жойлашган, маҳаллий аҳоли тилида Лангар ота қабристони, дея юритиладиган ака-ука авлиёлар қабри 714 йилга оид. Бугунгача ушбу зиёрадгоҳнинг илмий, маънавий ва археологик қиймати тўлиқ аниқланмаган.
Ушбу ноёб қадим қўлёзмалар мақбара яқинида яшовчи Ботиржон Нурматовнинг шахсий коллекцияларида сақланиб келинган. Ботир аканинг айтишича, Лангар ота зиёратгоҳидан топилган қадим қўлёзмалар унга ота-боболаридан ўтиб келаётган экан.
“Бир неча бор бу қўлёзмаларни олиб кетишмоқчи бўлишди. Лекин уларга ишонқирамаганим боис бермадим. Бу қўлёзмалар қадим тилсимни очувчи ноёб манба бўлиши мумкин”, дейди Ботир ака. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?