12:15 / 30.03.2018
5 990

Ўзбекистон ОТМларидаги қўшимча контракт: тўлов тафсилотлари аниқлаштирилди

Ўзбекистон ОТМларидаги қўшимча контракт: тўлов тафсилотлари аниқлаштирилди
Фото: «Газета.uz»
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.

Қабул қилинган ҳужжатда олий таълим муассасалари ва талабалар ўртасидаги ўзаро молиявий муносабатлар тафсилотлари тартибга солинган.

Биринчидан, оширилган тўлов-контракт миқдори ўқув йили давомида ўзгармайди. Таққослаш учун: агар ўқув йили давомида иш ҳақи ва стипендиялар ошса, оддий миқдордаги тўлов-контракт ошади. У ҳолда ўқув йилининг қолган даври учун қайта ҳисоб-китоб қилинади, фарқ эса 1 ой давомида тўлаб берилади.

Иккинчидан, стипендия оширилган тўлов-контракт бўйича ўқишга қўшимча равишда қабул қилинган талабаларга уларга дарсларга қатнашишга рухсат берилган ойнинг биринчи санасидан ўрнатилган тартибда белгиланади.

Учинчидан
, оширилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар биринчи курснинг биринчи семестри давомида ўқув интизомини ва ички тартибни бузганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилганда улар томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоизи қайтариб берилмайди.

Аммо талаба ўз хоҳишига кўра, бошқа ўқув муассасасига ўтиши, саломатлиги, суд ҳукми билан озодликдан маҳкум этилиши ва бошқа сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилса, қайтариладиган тўлов миқдори ўқув йилининг охирига қадар қолган ойлар сонини тегишли ўқув йилига тасдиқланган ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт миқдорининг ўн иккидан бир қисмига кўпайтириш орқали аниқланади ва қайтариб берилади.

Тўртинчидан, оширилган контракт ставкалари бўйича тўловдан тушган маблағлардан оддий тўлов-контракт маблағлари сингари мақсадларда фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида аниқлик киритилди

Бундан ташқари, ўқув йили давомида ўқишга қабул қилинган ёки ўқиши қайта тикланган талабаларга стипендия ўқув йилининг охиригача қолган давр учун тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан Ўзбекистонда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш жорий этилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ОТМларидаги қўшимча контракт: тўлов тафсилотлари аниқлаштирилди