14:50 / 30.03.2018
93 821

Ички ишларга ишга кириш талаблари эълон қилинди

Ички ишларга ишга кириш талаблари эълон қилинди
Ички ишлар органларига хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади. Қабул номзоднинг доимий прописка жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан дастлабки ва якуний танловлар асосида амалга оширилади.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади. Дастлабки танлов дастлабки суҳбат, психологик тест, умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш шаклида ўтказилиб, умумлаштирилган натижаларига кўра якунланади.

Якуний танлов номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланади.

Якуний суҳбат натижалари кўра номзоднинг хизматга касбий жиҳатдан яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Хизматга, мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда якуний танлов натижаларига кўра якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишларга ишга кириш талаблари эълон қилинди