Жорий йил Тошкент давлат юридик университетига кириш давлат имтиҳонлари учун ҳужжатлар синов тариқасида республиканинг барча туманларидаги Давлат хизматлари марказларида қабул қилиниши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов нутқига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
«Жорий йил Тошкент давлат юридик университетида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ўзлари истиқомат қилиб турган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали ОТМ қабул комиссиясига ҳужжатларни топшириши мумкин. Ушбу лойиҳа кўлами келгуси йилда кенгайтирилиши ва ҳамма абитуриентлар туманидан чиқмаган тарзда ўзи танлаган олий таълим муассасасига ҳужжат топшириши мумкин бўлади», дейди вазир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида.
Маълумот учун, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра Давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?