13:50 / 03.04.2018
6 137

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бидъат амаллар кишини хароб этади...” (видео)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бидъат амаллар кишини хароб этади...” (видео)
Фото: Muslimaat.uz
Тўй ва маросимларда мавжуд бидъат амалларнинг фойдасидан кўра зиёни зиёдлиги ҳақида кўп гапирилган. Чунки ҳар бир амални яхши ниятла бошламаслик унинг якуни барбод бўлишига олиб келади. Айнан мана шу бидъат амаллар ҳақида бир мавиъзаларида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари шундай деган эдилар. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.

“Ҳозир тўй маросимларида суннатдан кўра, кўпроқ бидъатга берилиб кетишган. Бу ҳақда кечасию, кундузи гапирсангиз ҳам оз. Мисол қилиб, никоҳ тўйларини оладиган бўлсак, суннатга ғирт тескари... Ислом таълимоти бўйича эрталаб совчи бўлиб боради, қизнинг қўлини сўрайди, у тараф рози бўлишса, қизга маҳр беради. Шундан сўнг қизни жой билан таъминлайди, жойни жиҳозлайди, унинг барча сарф-харажатини ўз зиммасига олади. Қиз тараф эса қизини шу хонадонга беришга рози бўлганига ташаккурлар эшитиб, ҳузурланиб уйда ўтириши керак. Қиз боргач, унинг барча таъминоти эрининг зиммасида – бу вожиб, уни адо этиши лозим.

Ҳозир-чи? Қизни топиб, совчи бўлиб борганидан кейин, қиз томоннинг қандай мебель қилишини куёв томон буюради. Куёвнинг ички кийимигача олмаса, қиздан юз ўгирилади. Бидъат бу... Аёллар бойроқ одамларнинг уйига бориб, тиланишиб юришади, Ҳайитга қизимга тоғора қилишим керак деб. Электрининг пулини тўлагани йўқ, газининг пули тўланмаган, ўзи оч... Лекин агар қизига тоғора қилмаса, у ёқ қизини ҳақорат қилади.

Биз бу ишларни тушунишимиз, фойда-зарарини ажратишимиз лозим. Шариатга мувофиқ иш қилишимиз керак. Бундай бидъат амаллар мусулмон одамга тўғри келмайди”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бидъат амаллар кишини хароб этади...” (видео)