19:25 / 11.04.2018
5 680

Энди уй-жой олди-сотдисида қарз йўқлиги ҳақида маълумот талаб этилмайди

Энди уй-жой олди-сотдисида қарз йўқлиги ҳақида маълумот талаб этилмайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида қарори (ВМҚ-269, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга кўра, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда давлат нотариал идораси идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали:
2019 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) электр ва газ таъминоти;

2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотларни мустақил олади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги нотариуслар кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда нотариуслар қуйидаги маълумотларни фуқаролардан эмас,

балки мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текшириши лозим:
  • бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги;
  • солиқ тўловчининг идентификация рақамини;
  • доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни.

Тошкент шаҳрида эса, 2017 йил 1 июлдан бошлаб, кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашда талаб этиладиган ҳужжатларни (паспорт ва кадастр йиғма жилдидан ташқари) нотариуслар мустақил равишда электрон ҳамкорлик орқали текшириши шарт, деб ёзади Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди уй-жой олди-сотдисида қарз йўқлиги ҳақида маълумот талаб этилмайди