18:26 / 27.04.2018
6 407

Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли эркак ушланди

Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли эркак ушланди
Фото: «Anhor.uz»
Бухоро вилояти ИИБ Жондор туманида тезкор профилактик тадбир ўтказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

«Ойтуғди МФЙда яшовчи 1958 йилда туғилган нафақадаги фуқарога тегишли дала шийпонида бир гуруҳ ахлоқсиз шахслар кунора йиғилаётганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотларга асосан олиб борилган тадбирлар давомида 20 000 сўм пул эвазига ахлоқсизларнинг ўзаро ишқий муносабатда бўлишлари учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан нафақахўр қўшмачига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли эркак ушланди