16:38 / 05.05.2018
4 666

Терговни ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган шахс 8 минг доллар билан ушланди

Терговни ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган шахс 8 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилояти «Баркамол Авлод» болалар ижодиёт маркази мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергови давомида аниқланишича, мазкур марказнинг собиқ ходими, ҳозирда «Эл мадад» МЧЖ иш юритувчиси О.С. (1991 й.т.) марказ мансабдор шахсларининг ишончига кириб, улардан тергов қилинаётган жиноят иши доирасидаги масалаларни “ижобий ҳал қилиш” эвазига пул маблағлари талаб қилиб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда вилояти прокуратураси ахборот хизмати маълумотига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор-тергов тадбири жараёнида О.С. марказ мансабдор шахсларидан 8000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, О.С.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Терговни ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган шахс 8 минг доллар билан ушланди