13:54 / 15.05.2018
7 438

Кўп миқдорда пора олган собиқ прокуратура ҳодими қўлга олинди

Кўп миқдорда пора олган собиқ прокуратура ҳодими қўлга олинди
Ўз вақтида Тошкент шаҳри туманларининг бирида прокурор катта ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатган А.Б. катта миқдорда пора олгани аниқланди. 2013 йилда, 1979 йилда туғилган К.О.ни унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бераман, деб 300 минг доллар миқдорида пора олган, деб маълум қилмоқда uz24.uz нашри.

Сири фош бўлгач, у бу пулларнинг бир қисмини қайтарган, аммо 120 минг доллар ҳалигача эгасининг қўлига етиб бормаган.

Собиқ прокурор ёрдамчиси бу иш билангина чекланиб қолмаган. У 5 йил муқаддам «Туркистон» банки ходимларини қамоқдан чиқариш эвазига 400.000 АҚШ доллари миқдорида пора берилишида ҳам «даллоллик» қилгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўп миқдорда пора олган собиқ прокуратура ҳодими қўлга олинди