17:16 / 15.05.2018
6 233

Ҳурматли адвокатлар, бунча ошиғингиз олчи? (Давоми бор)

Ҳурматли адвокатлар, бунча ошиғингиз олчи? (Давоми бор)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги №ПФ-5441-сонли “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб,

- адвокат низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек ҳакамлик судьяси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлиши, адвокат томонлардан бирининг вакили бўлган ҳолатлар бундан мустасно;

- адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддати олти ойдан уч ойга қисқартирилади, бунда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ва судья, терговчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил фаолият юритган шахслар мажбурий стажировкадан озод этилиши;

- лицензияни тугатиш учун асос бўладиган адвокат томонидан узрли сабабларсиз ўз касб мажбуриятларини бажармаслик муддати амалдаги уч ойдан олти ойга узайтирилиши;

- суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш тўғрисидаги айблов ҳукми кучга кирган тақдирда, судья бир сутка ичида Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигини ва Адвокатлар палатасини белгиланган тартибда ёзма хабардор қилиши;

- фаолият юритаётган адвокатлар ва янгидан адвокат мақомини олган шахслар Адвокатлар палатаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган ҳар бир танланган мутахассислик бўйича алоҳида лицензия асосида юридик ёрдам кўрсатадилар. Бунда фаолият юритаётган адвокатларнинг лицензияларини қайта расмийлаштириш уларни танлаган мутахассисликлари бўйича қайта аттестациядан ва йиғимларни тўлашдан озод этган ҳолда амалга оширилиши;

- адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонини такроран топшириш муддати бир йилдан олти ойгача қисқартирилиши белгилаб қуйилди.
Х.Равшанов

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳурматли адвокатлар, бунча ошиғингиз олчи? (Давоми бор)