Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида “онлайн-маслаҳатчи” хизмати ишга туширилади

  • 16-05-2018, 15:27
  • 914
  • Жамият
  • Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида “онлайн-маслаҳатчи” хизмати ишга туширилади
    Халқаро оила куни муносабати билан вазирлик томонидан “Оилага ҳуқуқий ёрдам” акцияси ўтказилди.

    1993 йил БМТ Бош Ассамбеяси 15 майни Халқаро ОИЛАЛАР куни (International Day of Families) дея эълон қилган бўлиб, бу кун бутун дунёда нишонланади.

    Бу билан ташкилот оилаларда мавжуд муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, оила институтини ривожлантириш ва қадриятларни асраб қолишни мақсад қилган.

    Юртимизда йилига ўртача 300 мингдан ошиқ янги оилалар пайдо бўлади.

    Масалан, ўтган йили ФҲДЁ органлари томонидан 306 197та никоҳ қайд этилган.

    2018 йил I чорагида Республикамизда 52 026 та янги оилалар пайдо бўлган бўлиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (3 513та) 1,6 фоизга кўпдир. Энг кўп никоҳ Самарқанд 5 998та (11,5 фоиз), Фарғона 5 426 та (10,4 фоиз) вилоятларида қайд қилинган.

    Акция давомида оила масаласидаги қонунчилик бўйича вазирлик мутахассислари ва ФҲДЁ органлари ходимларидан иборат экспертлар гуруҳи томонидан интернет фойдаланувчилардан келиб тушган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинди.

    Акция давомида интернет фойдаланувчилардан 418та савол келиб тушди.

    Энг кўп саволлар ажрашиш, алимент, арзон-уй жой олиш, фарзандликка олиш тартиби, кам таъминланган оилаларга ажратиладиган нафақаларга тааллуқлидир.

    Соат 15:00 дан 15:33га қадар Facebook тармоғида адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов томонидан ўтказилган онлайн мулоқотда фойдаланувчилардан келиб тушган 70 га яқин саволга жавоб берилди.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, бир қатор саволлар акция регламентига мос келмаганлиги туфайли кўриб чиқилмаган.

    Шу билан бирга, акция регламентига тўғри келмаган айрим саволларга тез орада вазирликнинг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналининг “Сўраган эдингиз” рукни орқали жавоб берилади.

    Мазкур акция ҳуқуқий масалаларда бу каби онлайн мулоқотнинг жуда зарур эканлигини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, вазирлик веб-сайтида “онлайн-маслаҳатчи” хизматини ишга тушириш белгилаб олиниб, зарур ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилмоқда.

    » » Адлия вазирлиги расмий веб-сайтида “онлайн-маслаҳатчи” хизмати ишга туширилади