Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига 2018 йил 17 май куни тушган аризага кўра одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош қилинди.
Аниқланишича, 2018 йилнинг январида Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турган фуқаро К.И. пойтахтда жойлашган «In House» кафесида рус миллатига мансуб М.В.ни учратиб қолади ва бутун эътиборини унинг ишончини қозонишга қаратади. М.В.га Қозоғистонда яхши иш борлигини, иш ҳақи ҳам юқори эканини айтиб, ўша ерларда ишлашга қизиқтиради. 2018 йил 28 январь куни К.И. ва М.В. «Тошкент — Остона» рейси билан халқаро аэропорт орқали учиб кетишади. У ерда «ўлжа»ни Саша исмли номаълум шахс кутиб олади ва М.В.дан паспортини олиб қўяди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз қолган М.В.ни эса 2018 йил 25 мартгача фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди