07:30 / 26.05.2018
5 152

Энди кўчмас мулкни ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди

Энди кўчмас мулкни ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди
25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нотариат тизимини низоларни олдини олувчи институт сифатида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Қарорда 2017— 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилишда нотариат институтини ролини ошириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «бир дарча» тамойили бўйича амалга оширилади, ахборотларни алмашиш учун маълумот базалари ва ахборот тизимларини жорий этиш, шунингдек «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминланади, нотариусларга маълумотномалар тақдим этиш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябргача суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантирилишини, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш амалиёти жорий этилмоқда.

2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.

1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади.

Васиятномаларни имзолаш жараёни видеотасвирга ёзиб олинади.

Васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда (жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса) битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио- ва видео қайд этилади.

2019 йил 1 январидан бошлаб юридик шахс нотариусга ихтиёрий мурожаат этганда юридик шахс коллегиал органининг қарори қабул қилинганлиги факти нотариал тасдиқланиши лозим. Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат этганларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади, мурожаат этувчиларнинг нотариал ҳаракатлар бажарганлигини тасдиқлаш нотариал тасдиқланаётган ҳужжатларга улар томонидан имзо қўйиш ва махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан аниқланади.

Жорий этилаётган янгиликлардан яна бири, нотариуслик учун стажировка ўташ муддати қисқартирилди. Яъни, нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддати икки йилдан бир йилга қисқартирилган.

Нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ бўйича талаб бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида нотариус лавозимларига танлов асосида кадрларни тайинлаш жараёнини реал вақт режимида аудио- ва видеотрансляция қилиш амалиёти жорий этилади.

2019 йил 1 январга қадар муддатда нотариал идораларда нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимидаги масофавий марказлаштирилган аудио- ва видеокузатув тизими жорий этилади ва бундан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан фойдаланиш назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди кўчмас мулкни ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди