00:30 / 06.06.2018
3 377

Собиқ квартира ўғрилари ўғридан қандай сақланиш ҳақида фойдали маслаҳатлар берди…

Собиқ квартира ўғрилари ўғридан қандай сақланиш ҳақида фойдали маслаҳатлар берди…
Маълумки, ҳозирги даврда кимсасиз уйга кириб бор-будини олиб чиқиб кетадиган ўғрилар кўпайиб кетган. Улардан сақланиш учун кўп маротаба ҳаракат қиласиз, аммо фойдаси бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб журналистлардан бири икки нафар собиқ квартира ўғрисидан фойдали маслаҳатлар олди. Демак, ўғриларнинг ўзи улардан қандай сақланиш ҳақида жами 10 та фойдали маслаҳат беради.

1. Бирор ёққа жўнашдан олдин шахсингизни тасдиқловчи барча ҳужжатларни ўзингиз билан олиб кетишни унутманг. Акс ҳолда улар ўғрининг қўлига тушса, сизнинг номингиздан фирибгарлик жиноятини содир этиши ҳам ҳеч гап эмас.

2. Замонавий сигнализацияга ит ҳуришини ёздириб қўйинг. Ўғрилар квартира, ҳовлида ит бўлса, барибир қўрқади.

3. Уй эшик, дарвозаларига инглизларнинг мураккаб қулфидан ўрнатинг. Қулф бир-икки уринишда очилмаса, ўғри узоқ вақт тер тўкишдан кўра ортга қайтиб кетишни афзал билади.

4. Интернет сайтларида ўзингиз, уйингиз ҳақидаги маълумотларни танишлар, дўстлар билан ўртоқлашманг.

5. Имкониятингиз кўтарса, қоровул ёлланг. Чунки ўғрилар ўғирликка киришдан олдин бир неча кун бу квартира ёки ҳовлини яқин масофадан кузатади. Одам товуши қулоққа чалинса, ҳаётда ичкарига кирмайди.

6. Сигнализация ўрнатинг. Ўғрилар уйга сигнализация ўрнатилганидан хабар топса, бу уйга ҳаётда яқинлашмайди. Сабаби, сигнализация милиция бўлими билан боғланганини яхши билишади.

7. Моддий имкониятдан келиб чиқиб уйга кузатув камераси ўрнатинг. Унинг ишлаши шарт эмас. Ўғрилар кўзига кўринса бас. Албатта уларни қўрқита олади.

8. Кетишдан олдин уй калитларининг бири қаердадир қолиб кетмаётганига амин бўлинг. Калит ўғри учун светофорнинг яшил чироғидай гап.

9. Ёритиш мосламасини ўрнатинг. Ўғри ёруғлик остида жиноят содир этишни ёқтирмайди. Ҳаётини хавф остига қўймасликни афзал кўради.

10. Деразалар, девор, дарвозаларга ўғрининг сирпаниб кетишини таъминлай оладиган мой суриб чиқинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ квартира ўғрилари ўғридан қандай сақланиш ҳақида фойдали маслаҳатлар берди…