10:27 / 10.06.2018
6 742

ФВВ Қамчиқ довонида содир бўлган ҳалокат бўйича расмий маълумот берди

ФВВ Қамчиқ довонида содир бўлган ҳалокат бўйича расмий маълумот берди
Аввалроқ, 8 июнь куни Қамчиқ довонида сел оқибатида автомобиллар ҳаракати тўхатилгани, шунингдек, сел бир нечта автомобиллари оқизиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бу борада расмий маълумот берди.

2018 йилнинг 8 июнь куни соат 22:00 ларда Наманган вилоятининг Поп туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида, мазкур туман ҳудудидан ўтувчи А-373 M-39 «Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали—Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмининг 225,5 километрида эни 80 метр, узунлиги 300 метр ва баландлиги 0,5 метрни ташкил этувчи, умумий ҳажми 12 000 метр куб бўлган тош ва тупроқ массаси автомобиль йўли орқали оқиб ўтган.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, соат 22:20 да ИИВ ЙҲХББ томонидан «Чинор» ва «Шеробод» йўл ҳаракати хавфсизлиги масканларида автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати тўхтатилган.

Натижада, тош ва тупроқ массаси йўлнинг автомобиль қатнов қисмида ҳаракатланаётган 2 та енгил автомобиль воситасини суриб, йўл четига чиқариб юборган. Мазкур автомобиль воситаларида бўлган 6 нафар фуқаролар ФВВнинг «Қамчиқ» МQQБ қутқарувчилари томонидан қутқариб олиниб, уларга жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, улардан икки нафари Ангрен шаҳар марказий касалхонасига юборилган ва тўрт нафар фуқарога довондаги «Булоқ» тиббий ёрдам масканида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, йўлнинг қатнов қисмида қолган 4 та Isuzu, 2 та MAN ва 4 та енгил автомобиль воситалари воқеа жойидан ҳавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, ҳамда «Ўзавтойўл» АЖ, Наманган ва Тошкент вилояти хокимликлари томонидан туни билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида, автомобиль йўли тош ва тупроқ массасидан тозаланиб, 2018 йилнинг 9 июнь куни соат 08:00да «Қамчиқ» довони орқали автомобиль воситаларининг қатнови тикланди.

Қидирув-қутқарув ҳамда кучли ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишларига жами, 350 нафар ходимлар ва 74 та техника жалб этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ФВВ Қамчиқ довонида содир бўлган ҳалокат бўйича расмий маълумот берди