
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 9 июнь куни Мустақиллик кўчасида жойлашган автомашиналар жарима майдончасида сақланаётган “Матиз” русумли автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида “Матиз” автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган ва унинг ёнида турган “Эпика” русумли автомашина, ҳамда “Кобальт” русумли автомашиналари иссиқлик таъсиридан қисман зарар кўрган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар