Фото:Бухоро вилояти ИИБ
Бухорода ўғлини ҳарбий қисмга ишга жойлаштириш ниятида юрган аёлдан “муаммосини дуолар орқали ҳал қилиш” эвазига 1500 АҚШ долларини олган “фолбин” ва унинг ҳамтовоғи қўлга олинди.
Фуқаро Д.Камолованинг аризаси асосида олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида аниқланишича, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаролар Қудратов Нурилло Ҳикматуллаевич ҳамда Эргашев Бозор Рамазоновичлар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқаро Д.Камоловани алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан, ғараз ва паст ниятда унинг мулкини қўлга киритишни кўзлаб, ўғли Ф.Бўроновни Қарши шаҳридаги 59-сонли ҳарбий қисмга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 1500 АҚШ долларини талаб қилиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.
Ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга шароит яратиб берган омиллар ўрганилганда, фуқаро Нурилло Қудратов узоқ йиллардан буён фолбинлик ва табиблик билан шуғулланиб келаётганлиги, ўзининг ва оиласидаги муаммоларини “дуо ўқитиш”, “фол кўрсатиш” орқали ҳал этишга муккасидан кетган Д.Камолова эса “фолбин жаноблари”нинг уйига тез-тез бориб дуо ўқитиб келишга одатланганлиги, аёлнинг барча муаммоларидан хабардор бўлган ва унинг содда, ишонувчан эканлигидан фойдаланган “Нурилло фолбин” эса, ўзининг таниши бўлган “ҳожатбарор” Бозор Эргашевни у билан таништириб, гўёки, ўғлини ишга жойлаштира оладиган “амалдор”ни топиб бериб, уни алдаб, пора беришда далолатчилик қилганлиги, 1500 АҚШ долларини қўлга киритган Бозор Эргашев эса, салкам 8 ойдан буён аёлни лақиллатиб, ўғлини ишга жойлаштирмасдан, олган пулларини ҳам қайтариб бермасдан, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қудратов Нурилло Ҳикматуллаевич ҳамда Эргашев Бозор Рамазоновичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28-211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Шофиркон туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди