16:27 / 13.06.2018
10 000

Андижонлик ИИБ «ходими» хотинига ишқий муносабатда бўлган шахсдан 1000 доллар талаб қилди

Андижонлик ИИБ «ходими» хотинига ишқий муносабатда бўлган шахсдан 1000 доллар талаб қилди
Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, Андижон туманида яшовчи фуқаро Ў.Х. га ўзини Андижон шаҳар ИИБда ишловчи «Элдор» деб таништирган шахс қўнғироқ қилади. У ўзининг турмуш ўртоғига SMS ёзиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келаётгани юзасидан фуқаро Ў.Х. устидан ички ишлар идорасига ариза қилганини ва унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштираётганини айтиб, қўрқитади.

Келгусида мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан чора кўрмаслик ва уни оила аъзоларини олдида шарманда қилмаслик эвазига «Элдор» фуқаро Ў.Х. дан дастлаб 1 000 АҚШ доллари талаб қилади. Ў.Х. бунча миқдорда пули йўқлигини айтади. Шундан сўнг қўнғироқ қилган шахс ушбу ишларни ижобий ҳал қилиш эвазига, Ў.Х. дан 400 АҚШ доллари миқдорида пул беришини, агар талаб қилинган пулни бермаса, Ў.Х. ни жиноий жавобгарликка тортиб юборишини билдиради.

Олинган тезкор маълумотга асосан, жорий йилнинг 8 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда Жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. «Элдор» фуқаро Ў.Х дан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, ўзини Андижон шаҳар ИИБда ишловчи «Элдор» деб таништирган шахс аслида фуқаро И.М. экани, ички ишлар идоралари тизимида эса умуман фаолият юритмаслиги маълум бўлди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик ИИБ «ходими» хотинига ишқий муносабатда бўлган шахсдан 1000 доллар талаб қилди