
28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига “Озодлик радиоси” халқаро нотижорат ташкилотининг бош муҳаррири ҳамда вица-президенти Нинад Пежич ташриф буюрди.
ИИВ хабарига кўра, уни Вазирликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилиб, муҳим масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Учрашув давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати, профилактика инспекторларига яратилаётган имкониятлар, «Хавфсиз туризм» дастури ва бошқа қатор масалалар бўйича маълумотлар берилди.
Учрашувда “Озодлик радиоси”нинг бош муҳаррири Нинад Пежич вазирлик раҳбариятига ўзини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олгани учун миннатдорчилик билдириб, ташрифдан кўзланган асосий мақсади, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ижобий ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриб, қатор масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш учун келганини айтиб ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар