
Украиналик фуқаролар уюшган жиноятчи ҳамда махсус мослама ёрдамида “Orient Finance Bank”ни ўмармоқчи бўлганларида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланганлар.
2018 йил 26 февраль куни “Москва-Тошкент” авиарейси орқали Тошкентга ташриф буюрган Украина давлати фуқаролари ва вақтинчалик Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани М-1да яшовчи Ш.В. ва вақтинча Мирзо Улугбек тумани Бўзбозор кўчасида яшовчи Б.В. уюшган жиноятчи бўлган С.А.нинг режаси асосида А.Навоий кўчасида жойлашган “Orient Finance Bank” Шайхонтоҳур филиалига депозит қутиси очиш мақсадида киришган.
Улар шу банкда депозит қутиси очиш баҳонасида 18 маротаба жиноятни содир этишлари учун барча нарсаларни кузатишган. Ўзларига тегишли бўлган видео кузатув мосламаси орқали эса қутилар сони ва уларнинг қаерда, қандай жойлашганини мукаммал ўрганишган. Пухта тайёргарликдан сўнг эса, Қирғистон Республикасидан кириб келган қутиларни очиш махсус мосламаси ёрдамида жиноий ҳаракатларини содир этишга киришишган.
Айнан Ўзбекистонга ёт мақсадларда келиб, мамлакат қонунларини писанда этмай жиноят содир этаётган вақтларида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинганлар.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,169-4 “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан тергов ишлари олиб борилмокда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар