23:47 / 18.07.2018
6 687

Бухоролик аёл эркак қиёфасида қўшниси билан нега учрашиб юрди? (видео)

Бухоролик аёл эркак қиёфасида қўшниси билан нега учрашиб юрди? (видео)
Аввалроқ Бухорода ўз қиёфасини «эркак»га ўзгартириб, қўшнисининг 10 миллион сўмдан ортиқроқ тилла тақинчоқ ва пулларини қўлга киритган аёл ҳақида хабар берилган эди. «Янги давр» дастурида ушбу аёл ҳақида лавҳа эфирга узатилди, деб хабар беради Uz24.

Маълум бўлишича, унинг асл исм-шарифи — Чарос Тиллаева, ёши 29 да. Шофиркон тумани «Калон» маҳалла фуқаролар йиғини «Калон» қишлоғида истиқомат қилади. Муқаддам судланган бу аёл илгари ҳам бир неча маротаба шу каби ишлар билан шуғулланган.

Мазкур видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

Чарос Тиллаева Жиноят Кодексининг 168-моддасининг (фирибгарлик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан бир йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоролик аёл эркак қиёфасида қўшниси билан нега учрашиб юрди? (видео)