06:00 / 19.07.2018
5 616

Умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун яна бир имконият яратилди

Умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун яна бир имконият яратилди
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида юқори синф ўқувчилари учун улар эгаллашни хоҳлаган касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналар ташкил этилади.

Бу Президентимизнинг жорий йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди.

Юқори синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш курсларини ўтказиш юзасидан дастур ишлаб чиқилади. Шу асосда ёшлар ўзи истаган касбга йўналтирилиб, машғулотлар олиб борилади.

Бу уларнинг келгусида танлайдиган касбини аниқ билиши, шунга мос тайёргарлик кўриши ва яхши мутахассис бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун яна бир имконият яратилди