12:53 / 19.07.2018
6 792

Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчилари пора билан қўлга тушди

Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчилари пора билан қўлга тушди
Фото: Бухоро ИИБ
Бухоро шаҳрида яшовчи аёл Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро муҳандислик-технология институтида ишлайдиган “Ибод” исмли ўқитувчи қизи Ш. Каримовани ушбу институт қошидаги академик лицейга ўқишга киритиш эвазига 300 АҚШ доллари пора талаб қилётганлигини маълум қилган.

Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир натижасида 1983 йилда Шофиркон туманида туғилган Бухоро муҳандислик-технология институтида ўқитувчи бўлиб ишловчи Соҳибов Ибодулло Адизмуродович ҳамда унинг шериги 1981 йилда Шофиркон туманида туғилган ҳозирда Бухоро муҳандислик-технология институтида машинасозлик фани ўқитувчиси бўлиб ишлаётган Баракаев Фахриддин Нажмиддинович Бухоро шаҳридаги “Турон” тўйхонаси олдида жойлашган ошхонада аризачидан 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Бухоро вилоят ИИБ хабарига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчилари пора билан қўлга тушди