Бугунги кунда мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим муассасаларида дарс соатлари юкламаси ҳафтасига 35 соатдан кўп. Ваҳоланки, Европа давлатларида бу кўрсаткич 30-32 соатдан ошмайди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги мактабларда ўқув соатларини камайтириш ва ўқув дарсликларини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, бугун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув соатлари ҳафтасига 35 соатдан кўпайиб кетган. Германия, Норвегия, Дания, Финляндия, Чехия, Польша, Латвия, Литва, Эстония каби Европа давлатларида эса бу 32 соатдан ошмайди.
Яна бир муаммо – сифати унча юқори бўлмаган дарсликлардир. Халқ таълим вазирлиги хорижлик мутахассислар иштирокида тузилган ўқув қўлланмаларини, шунингдек, муҳандислик фанлари, санъат ва математикани ўқитиш бўйича онлайн-сервис ҳисобланган STEAM-йўналишни таълим соҳасига татбиқ этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ОТМларда иккинчи даражали фанлар сони икки бараварга қисқартирилади

Мактабларда вариатив ўқув режалар доирасида мажбурий фанлар сони 9тага оширилди

Энди коллежда кимлар ўқийди?

Касб-ҳунар коллежларида таълим муддати минимумгача қисқаради

10-синф ўқувчилари учун жами 31 номдаги дарсликлар нашр этилади

Олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди