08:02 / 22.07.2018
4 082

Актёрлар неча маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олдиришган?

Актёрлар неча маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олдиришган?
Фото: Instagram / @abdulhairovmuhammadiso
Журналист Феруз Муҳаммад кино оламидаги актёрларнинг неча маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириб қўйгани, неча йилдан буён машина бошқараётгани ва шу вақтгача неча сўм жарима тўлагани билан қизиқди.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, қирқ ёшни тўлдирганда ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Машина бошқараётганимга саккиз йил бўлди. Жуда ҳам тартибли ҳайдовчи бўлганим сабабли бирор марта ҳам ҳайдовчилик гувоҳномамни олдирганим йўқ.

Муҳаммад Исо Абдулхайиров, актёр


Фото: Instagram / @alisheruzakov_official
2016 йил ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Шу вақтга қадар бир маротаба қоида бузиб, жарима тўлаганман.

Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр


Фото: Instagram / @alimamadzhanov
Ҳозир аниқ эсимда йўқ, аммо шу вақтга қадар уч бора ҳайдовчилик гувоҳномамни олдириб қўйганман. Адашмасам 400 минг сўмча жарима ҳам тўлаганман.

Йигитали Мамажонов, актёр


Фото: Instagram / @azamat_axrorov
18 ёшимда ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Очиғи, жуда кўп маротаба ҳайдовчилик гувоҳномамни олдирганим учун тўлаган жарималаримнинг қиймати ҳам эсимда қолмаган. Кўп ҳолларда ЙПХ ходимларининг ноҳақлигига учраб турганим боисдан ҳам шундай бўлган.
Азамат Аҳроров, актёр ва режиссёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Актёрлар неча маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олдиришган?