
Фото: «Glavkom.ua»
Япония соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазирлиги статистикасига кўра, ўтган йили японларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги ўсишда давом этган ва янги тарихий рекорд қайд этилган. Бу ҳақда «Синьхуа»га асосланиб «Xabar.uz» ёзмоқда.
Демак, статистика ўтган йили Японияда кўрсаткичлар тегишли равишда 0,13 ва 0,11 йилга яхшиланиб, аёллар ўртача 87,26 йил, эркаклар 81,09 йил яшаётганини кўрсатди.
Япония матбуоти рўйхатда келтирилган мамлакатлар ва ҳудудлар орасида япон аёллари узоқ яшаш бўйича фақат Сянган (Ҳонконг) аёлларидан ортда қолаётганини ва уч йилдан бери 2-ўрин банд этиб келинаётганини ёзган.
Япон эркаклари эса узоқ умр кўриш борасида Сянган ва Швейцарияда яшовчи эркаклардан ортда қолишяпти, улар ҳам ўтган йили рейтингда 2-ўринда эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар