20:46 / 27.07.2018
7 169

Вазир янги ўқув йилининг бошланиши ва мактаб формаси ҳақида гапирди (видео)

Вазир янги ўқув йилининг бошланиши ва мактаб формаси ҳақида гапирди (видео)
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда ва аҳоли ўртасида янги ўқув йилининг муддатидан аввалроқ бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ёшлар” телеканалининг “Давр” ахборот дастури мухбири Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бир нечта савол билан мурожаат қилди.

Суҳбат давомида Шерзод Шерматов кўпчилик ота-оналарда ўртасида туғилган саволга аниқлик киритди.

“Мактаб вақтлироқ бошланади деган миш-мишлар ўринсиз. Аввал қайси вақтда бошланган бўлса ўзгаришсиз қолади. Мактаб формасига тўхталадиган бўлсак, форма масаласи аввалроқ, яъни биз келмасимиздан олдин бошланган. Мактаб формаси иккита мактабда синов тариқасида турли хил вариантлари ўрганиб, муҳокама қилинган. Ҳозирда бу бўйича лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Яқин кунларда натижаси чиқиши керак”, – деди вазир.
Шунингдек, Ҳалқ таълими вазири ўқитувчилар мавқеини ошириш ва таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Ушбу суҳбатнинг видеолавҳасини қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир янги ўқув йилининг бошланиши ва мактаб формаси ҳақида гапирди (видео)