07:01 / 29.07.2018
3 353

Автобуснинг дарахтга урилиши акс этган видео эълон қилинди (видео)

Автобуснинг дарахтга урилиши акс этган видео эълон қилинди (видео)
Фото: «Водители Ташкента»
26 июнь куни Тошкентда йўловчи автобусининг дарахтга бориб урилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнг, ушбу ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди. Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» русумли автобус 1-сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган, натижада синган дарахт автобус ва шу ерга қўйиб кетилган «Cobalt» автомобили устига қулаган. Енгил машина ичида бу вақтда ҳеч ким бўлмаган.

Автобус салонида эса 16 киши бўлган. Воқеа жойига энг яқин бўлган Текстил комбинати шифохонасига уч киши, 16-шаҳар тез тиббий касалхонасига тўққиз киши олиб борилган. Улардан бир кишининг оёғи сингани аниқланган.

«Repost.uz» ушбу ҳодиса акс этган видеони тақдим этди: ВИДЕО
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Автобуснинг дарахтга урилиши акс этган видео эълон қилинди (видео)