08:02 / 31.07.2018
4 037

Микрокалькуляторни тест синовига олиб киришга рухсат бериш таклиф қилинди

Микрокалькуляторни тест синовига олиб киришга рухсат бериш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида абитуриентларнинг ўқишга кириш имтиҳонларида микрокалькуляторлардан мақсадли фойдаланиши ҳақида петиция пайдо бўлди.

Абитуриентлар ўзининг ёқтирган йўналишлари бўйича олийгоҳларга ҳужжат топширадилар. Ўқишга кириш имтиҳонида ҳар қандай воситалардан фойдаланишнинг тақиқланиши абитуриентлар олдида турган вазифани қийинлаштиради. Барчамизга маълумки, имтиҳонлар математика, кимё, физика, информатика каби ҳисоб-китобга оид фанларда саволларнинг даражаси шу қадар мураккабки, ҳаттоки профессор домлаларга ҳам қийин бўлиб сезилади. Мисол учун, ўзингизни имтиҳон жараёнида деб тасаввур қилиб, 22.4 ни 167 га кўпайтириб, чиққан натижани 67.2 га бўлишни микрокалькуляторсиз ҳисоблаб кўринг. Саволнинг жавобини топгунча сезиларли кўп вақт кетади. Бу оддий бир саволлардан бирига намуна холос, дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, микрокалькулятор алоқа воситаси эмас. Шу сабабдан, дунёнинг жуда кўплаб давлатларида, жумладан, Россия, Қозоғистонда, қолаверса, халқаро фан олимпиадаларида микрокалькуляторлардан имтиҳонларда ва фан олимпиадаларида фойдаланишга рухсат берилган.

“Шу сабабдан, абитуриентларнинг микрокалькуляторни давлат тест синовларига олиб киришларига ва фойдаланишига рухсат берилишини таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Микрокалькуляторни тест синовига олиб киришга рухсат бериш таклиф қилинди