23:43 / 31.07.2018
5 732

1 августдан суюлтирилган газ нархи ошади. Нима сабабдан газ қимматлашмоқда?

1 августдан суюлтирилган газ нархи ошади. Нима сабабдан газ қимматлашмоқда?
Аслида, газ нархи қандай асосларга таяниб шакллантирилади? Аҳолининг газ билан таъминланиш даражаси қандай? Бу каби саволларга “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг чуқур қайта ишлаш бўйича ўринбосари Одил Темировнинг қуйидаги фикрларидан жавоб олиш мумкин.

— Шу йилнинг 1 августидан Ўзбекистонда суюлтирилган газнинг аҳоли эҳтиёжи учун ажратиладиган ягона қиймати этиб, бир килограмм учун 800 сўм белгиланди.

Аҳоли эҳтиёжи учун ажратиладиган суюлтирилган газ қиймати Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади. Ҳозирги кунда 20 килограммлик газ баллонининг ҳудудга қараб қиймати 6500, 14500 сўмни ташкил этади.

Газ истеъмолчиларини уч йўналишга ажратиш мумкин: аҳоли (овқат тайёрлаш учун), автомобил газ қуйиш шохобчалари ҳамда экспорт. Май–июнь ойларида ички биржа савдоларида суюлтирилган газ қийматининг ўсиши қайд қилинган эди. Бу ёқилғига бўлган нархнинг кўтарилишида ўз аксини топмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ажратилаётган газ ҳажми ўтган йилдагига нисбатан 26 фоизга ортган. Демак, ушбу турдаги ёқилғи тақчиллиги ҳақида гапиришга асос йўқ.

Шу билан бирга, 2017 йил билан солиштирилганда, суюлтирилган газ қуядиган машиналар сони 11 минг донага қисқарган. Шунга қарамай, биз товар-хом ашё биржасида нархларинг ўсишини кузатмоқдамиз. Биржа савдоларига суюлтирилган газнинг бир тоннаси таннархи 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган қийматда чиқарилади. Савдо вақтида мижозларнинг ўзи нархларни белгилайди ва энг яхши таклиф бергани сотиб олади.

Ҳозирги кунда ишлаб чиқарувчи ва таъминотчилар биржадаги қиймат шаклланишини бошқариш имконига эга эмас. Шунингдек, газ қуйиш шохобчаларидаги нархларни ҳам.

Суюлтирилган газ асосан қўшни давлатларга экспорт қилинади. Бу йил ички биржа савдоларига ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 38 минг тонна кўпроқ суюлтирилган газ қўйилди. Газ қуйиш шохобчаларида катта навбатлар пайдо бўлишининг олдини оляпти. Қолаверса, бензин ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кўпайтирилди.

Суюлтирилган газ “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ корхоналари томонидан қазиб чиқарилади ва қайта ишланади. “Ўзтрансгаз” АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий бўлинмалари республика бўйлаб суюлтирилган газга бўлган талабни мониторинг қилиш асосида буюртма беради ва шу асосда транспортировка қилинади. Ўтган йилда аҳолига 366 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилган. Бу йили ушбу кўрсаткични 406 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ўтган йили аҳолига 750 минг донадан ортиқ янги суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилган, бу йилги режа эса 634 минг дона. Таъкидлаш керакки, газ баллонлари сотилмайди. Истеъмолчилар фақат унинг ичидаги газни харид қиладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 августдан суюлтирилган газ нархи ошади. Нима сабабдан газ қимматлашмоқда?