21:07 / 08.08.2018
8 476

7 август кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинмоқда

7 август кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинмоқда
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг еттинчи куни – 7 август натижалари ҳақида маълумот берилди.

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57та бинода 16та олий таълим муассасаларининг 76та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 57 799 нафар абитуриент иштирок этди. Тест синовларига 1 452 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 64 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 168,7 балл, Бухоро давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши;

тўлов-контракт – 152,6 балл, Фарғона давлат «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 109,4 балл;
тўлов-контракт – 85,6 балл.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг https://results2018.dtm.uz/ сайтида 2018 йил 8 август куни соат 17.30 да эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 7 август кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинмоқда