23:30 / 11.08.2018
24 567

Жамшид Кенжаев ўлимида айбланиб жами 4 киши қўлга олинган (видео)

Жамшид Кенжаев ўлимида айбланиб жами 4 киши қўлга олинган (видео)
Тошкент шаҳридаги «Aurum 898» тунги клуби қўриқчилари томонидан аёвсиз калтакланган ва пичоқлангани натижасида вафот этган эркин курашчи Жамшид Кенжаев ўлимида айбланиб яна 3 нафар қўриқчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хабарномасида келтирилган.

«08.08.2018 йил соат 23:45 ларда Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида Ж.Кенжаев «Aurum» тунги клуби қўриқчилари Ш.Ильясов ва А.Мирзаев билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ш.Ильясовга ва А.Мирзаевга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.

Жанжал давомида воқеа жойида бўлган «Aurum» тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов фуқаро Ж.Кенжаевнинг қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.

Ж.Кенжаевга қўриқчилар Ж.Ёрқулов, С.Комолиддинов, А.Хамраев ва клуб ёнидаги бошқа бир неча шахс ҳам қўллари, оёқлари ва ёғоч дасталари (биталар) билан уриб, тан жароҳатлари етказишган.

Ж.Кенжаев «кўкрак қафаси ўнг томон қўлтиқ ости соҳаси 4-қовурғаси, қорин олди ён девори, иккала думбаси, бош тепа соҳасига санчилиб кесилган жароҳатлари, ташқи қон кетиши, геморрагик шок 3-даража» ташхиси билан тумандаги 7-сонли шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан 09.08.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Тергов давомида Ш.Қиличов ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми, С.Комолиддинов, Ж.Ёрқулов ва А.Хамраев ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди», дейилади хабарномада.

Бундан аввал тунги клубдаги воқеа юзасидан 9 август куни Тошкент шаҳар прокуратураси Ш.Қиличевга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушлангани ҳақида маълум қилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати эса Ш.Қиличевдан ташқари яна икки киши — бирининг исми Саидазим, иккинчисиники эса Жаҳонгир — қўлга олингани айтилган эди.

Айни вақтда тунги клуб қўриқчиларидан икки нафари - Ш.Ильясов ва А.Мирзаев жароҳатланган ҳолда шифохонада қолмоқда.
[media=https://youtu.be/5HIeBRa1AHw]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамшид Кенжаев ўлимида айбланиб жами 4 киши қўлга олинган (видео)