date
views 5 769

Тошкентда кучли тўқнашув содир этган 2 та "Ласетти" видеоси

Тошкентда кучли тўқнашув содир этган 2 та "Ласетти" видеоси
Фото: «iibb.uz»
12 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Феруза кўчасида икки «Ласетти» автомобили тўқнашиб кетган.

«Repost» нашрига ушбу ЙТҲ видеоси юборилган: ВИДЕО

ИИББ хабар беришича, мудҳиш ЙТҲ ҳайдовчилардан бирининг йўл транспорт қоидасига амал қилмаганлиги сабабли содир бўлган. Кучли зарбадан «Ласетти»лардан бирининг ён томони пачоқланиб кетган. Иккинчиси эса зарбадан сўнг бир неча бор ағдарилиб кетган.

Машиналар бошқарувида 35 ёшли Тохир А ва 23 ёшли Алишер С. бўлган. Ҳар икки ҳайдовчи турли даражали тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кучли тўқнашув содир этган 2 та "Ласетти" видеоси