Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган.
Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган. Шунингдек, макетлар, мониторларда Мирзо Улуғбек ҳақидаги қўшимча маълумотлар намойиш этилган.
Эмомали Раҳмон расадхонага юксак баҳо берди. Дунёнинг аксарият ўлкалари қолоқ бўлган ўрта асрларда аждодларимиз юксак илмий кашфиётлар қилгани, улар ҳали-ҳамон одамларни ҳайратга солишини таъкидлади.
![]()
![]()
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Мирзо Улуғбек тумани прокурори ишдан олинди

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасини томоша қилди (фото)

Эмомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев «Дорут тиловат» мажмуасини зиёрат қилди

Мирзо Улуғбек туманида фоҳишахона фош этилди

Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Мирзо Улуғбек туманига ташрифидан эксклюзив репортаж