
Бозорлар ҳудуди ёки унинг яқинида жойлашган автотураргоҳлар ҳамда машиналар тўхташ жойлари тўлиқ автоматлаштирилади, бунда инсон омили бутунлай чиқариб ташланади. Бу ҳақда президентнинг Тошкентда алоҳида тартибни жорий этиш бўйича фармони «йўл харитасида» айтилади.
Тегишли ҳужжат 15 октябргача қабул қилинади. Шу билан бирга, бозорларда жойларни ажратишни автоматлаштириш ҳам тасдиқланади.
Савдо ўрни учун электрон рухсатнома талон олиш мумкин бўлган махсус банкоматлар ўрнатилади. Бундай талон навбат асосида берилади.
Кутилишича, инсон омилининг чиқариб ташланиши коррупцияни қисқартиришда ёрдам беради.
Бундан ташқари, бунга қўшимча равишда бозорларда товарларни ташиш хусусий тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Аравалар эса, мос равишда, ижарага берилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар