10:27 / 01.09.2018
5 795

МДҲ да биринчи бўлиб 4K форматли «Lux.TV» 4K телеканалини ишга туширилмоқда

МДҲ да биринчи бўлиб 4K форматли «Lux.TV» 4K телеканалини ишга туширилмоқда
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Lux.TV» телеканали фаолиятини йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси ўзининг ижтимоий тармоқдаги сахифасида эълон қилди.

Рақамли телевидениега ўтиш бўйича Давлат дастури доирасида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 1 сентябридан МДҲ мамлакатлари ва Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб мутлақо янги ҳисобланган 4K форматли юқори тиниқликдаги 24 соат узлуксиз намойиш этувчи «Lux.TV» 4K телеканалини ишга туширмоқда.

«Lux.TV» 4K телеканалини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг техник ва технологик имкониятларини намойиш этувчи юқори даражали бренди десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси эса бу каби янгиликларни кашф этиш ва изланишда давом этади ҳамда азиз халқимиз фаровонлиги йўлида замон билан доим ҳамнафасдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МДҲ да биринчи бўлиб 4K форматли «Lux.TV» 4K телеканалини ишга туширилмоқда

Жамият янгиликлари