
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида қадимий Хивани ташкилот пойтахтига айлантириш таклифини берди.
Шунингдек, Чўлпон отадаги саммитда чиқиш қилиб, Ўзбекистон ушбу ташкилотга тўлиқ аъзо сифатида киришга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши иши иштирокчи давлатлар нуфузини оширишга ёрдам беради ва долзарб муаммоларни ҳал этиш учун шароит яратади.
Бундан ташқари, Мирзиёев ҳамкасбларини инвестициялар, савдо-иқтисодий, таълим, сайёҳлик ва тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қирғизистонга ташрифини якунлагани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар