Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг «Фуқаролар пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолатлилигини ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган энг юқори иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 10 бараварига (5 сентябрь ҳолатига кўра — 1 474 400 сўмдан 1 843 000 гача) оширилади.
Шунингдек, пенсия миқдори 2019 йил бошлангунича энг юқори иш ҳақи ўсиши ҳисобида қайта ҳисоблаб чиқилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар, айрим имтиёзли тоифалардан ташқари, белгиланган нафақа миқдоридан 50 фоизини олишади.
Эслатиб ўтамиз, имтиёзли тоифадаги нафақахўрларга I ва II гуруҳ ногиронлари, Чернобил ногиронлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, диний таълим соҳасида ишлаётган аёллар ҳамда Иккинчи жаҳон уруши иш иштирокчилари ва меҳнат ветеранлари киради.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг айрим тоифаларига қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра пенсиясини тўлиқ оладиган нафақахўрлар доираси кенгайтирилганди. Яъни, фахрий унвонларга эга меҳнат қилувчи пенсионерлар эндиликда нафақа пулини тўлиқ миқдорда олиши белгиланганди.
Шунингдек меҳнат шартномаси асосида меҳнат қилиш асносида илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларида ижодий ишлари учун қалам ҳақи (гонорар) кўринишида даромад олувчи пенсионерлар ҳам нафақа пулларини тўлиқ ҳажмда олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади