
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 8 сентябрь куни «Галатут» МФЙда яшаган Ф.Х. уйидан тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинганида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 6 сентябрь куни Ф.Х.нинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.С. уйида оилавий жанжал сабаб Ф.Х.нинг бошига тахта билан уриб, жароҳат етказганлиги, бу бўйича Ф.Х. ҳеч қаерга мурожаат қилмаганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар