12 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида раислик этувчи Б.Алимов, судьялар З.Нурматов ва М.Тургуновалардан иборат таркибда хоразмлик имом Ҳикматулла Юсупов иши бўйича ажримни эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Судья Алимов жиноят ишини синчковлик билан ўрганиб чиққач, Юсуповга нисбатан эълон қилинган ЎзР ЖК бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни Юсупов амалга оширмаганини таъкидлади.
Судья Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 3 қисмига кўра, содир этилган жиноятга дахли бўлмаган Ҳикматулла Юсуповни айбсиз деб топди ва реабилитация этилишини маълум қилди.
[media=https://youtu.be/PMHHQpNkUCE]
«Адолатжон, марҳабо хуш келибсан, Кел нега ғусса-ғамда тик турибсан?», дея Ҳикматулла қори ўзига берилган сўнгги сўз учун имкониятдан фойдаланди ва битган шеърини ўқиб эшиттирди.
Ҳикматулла Юсупов шу онда озодликка чиқарилиб, унга нисбатан оқлов эълон қилинди. Қуйидаги лавҳа орқали имомнинг суд мажлисида билдирган сўнгги сўзларини томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1993 йилдан буён Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадраса ва масжидларда ишлаб келган Ҳикматулла Юсупов Хоразм вилояти МХХ ходимлари тазйиқи остида мудҳиш жиноятларда айбланганди. Хоразм вилояти МХХнинг диний масалалар бўйича «куратори» Маҳмуд Эрметов ва Ҳикматулла қори ўртасидаги зиддият, Юсуповнинг қамалиши билан якунланди.
![]()
Юсупов суд залида иш бошланишини кутмоқда
Масжид имоми вазифасида ишлаб келган Ҳикматулла қори гўёки, аёл кишига шилқимлик қилгани учун МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун 2015 йил 21 апрель куни 15 сутка, 6 май куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Ҳайитбоев қарори билан яна 15 сутка қамоқ жазосини ўташга мажбур бўлган. Шундан сўнг, у Жиноят кодексида назарда тутилган оғир жиноятларни содир этганликда айбланган ва 13 йилга қамоққа «ташланди». Кейинчалик, Хоразм вилояти Ҳарбий прокуратураси 13 йиллик қамоқ жазоси ортида МХХнинг айрим ходимлари турганини аниқлади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эса имом иши доирасида барча суд қарорларини бекор қилинишини сўраб, Олий судга протест киритганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда

«Жиноятга алоқадор эмас». Имом ишида прокурор сўнгги сўзни айтди

Имомнинг рафиқаси: "Эрим МХХ ходимига танбеҳ бергани учун 13 йилга қамалди"

100 минг доллар пора олган Тошкент шаҳар судьяси 12 йилга қамалди