Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди.
Бугунги тадбирлар дастурида Тошкент шаҳар ҳокимининг Берлин шаҳридаги ер ости метрополитени ва унга туташ ҳудудларнинг бўш жойларидан фойдаланиш имкониятлари билан танишиши ҳамда Берлин шаҳри ҳокими M.Mюллер жаноблари билан учрашувлари ўрин олган.
Куннинг иккинчи ярмида Ж. Артикхўжаев “Берлиннинг олтин китоби”га ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириши, шунингдек, Берлин шаҳри ички ишлар ва спорт сенатори билан учрашуви, Кройцберг туманидаги спорт ва фитнес маркази фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, делегация аъзолари кун якунида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунининг 27 йиллиги ҳамда Тошкент ва Берлин ўртасида дўстона алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тантанали маросимда иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди