Қаттиқ маиший чиқиндилар учун 4 турдаги контейнерлар ўрнатилади

1 дақиқа ўқиш6.1K
Қаттиқ маиший чиқиндилар учун 4 турдаги контейнерлар ўрнатилади
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Қарорга мувофиқ, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, ҳудудлар, бинолар ва иншоотларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан (шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари ва бошқа) ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари ўрнатилади.

Бундан ташқари, мазкур қарор билан вақтинчалик савдо дўконлари, шу жумладан, кўчма шохобчаларга (озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш палаткалари, дўкончаларига) туташ ҳудудларда – 5 метр радиусгача кўтариш механизмли ёки уларни бўшатиш учун алмаштириладиган челакларга эга бўлган кўчма чиқинди қутиларининг ўрнатилиши белгиланган.

Фаолият юритаётган чиқинди тўплаш шохобчаларини бузиш ишлари уларнинг ўрнига янгилари қурилгандан сўнг амалга оширилади.

Шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилади.

Ҳудудларнинг дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) билан бир суткадан ортиқ ифлослантирилишига йўл қўйилмайди.

Қарорга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун тўрт турдаги контейнерлар ўрнатилади:

• қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун – кўк ранг;
• органик қаттиқ маиший чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар) учун – жигарранг;
• қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун – кулранг;
• хавфли маиший чиқиндилар учун – тўқ сариқ ранг.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?