Ўзбекистонда фуқароларга бепул маслаҳат берувчи веб-портал яратилади

2 дақиқа ўқиш4.2K
Ўзбекистонда фуқароларга бепул маслаҳат берувчи веб-портал яратилади
Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда турли соҳалар (тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ҳимоя ва б.ш) бўйича бепул маслаҳат берадиган “Advice.uz” ягона маълумотлар порталини яратиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда турли соҳалар (тадбиркорлик, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ҳимоя ва б.ш) бўйича бепул маслаҳат берадиган “Advice.uz” ягона маълумотлар порталини яратиш ишлари бошланди.

Мазкур портални муваффақиятли ишга тушириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат делегациянинг Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида Британиянинг фуқароларга маслаҳат бериш бўйича энг яхши амалиётлари, хусусан 1939 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Citizens Advice” тармоғи фаолияти билан яқиндан танишилди.

“Citizens Advice“ Британиянинг мамлакат буйича 316 мустақил хайрия ташкилотлари тармоғи ҳисобланади.

Тизим орқали ижтимоий ёрдам, меҳнат муносабатлари, қарздорлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила, уй-жой, суд-ҳуқуқ, миграция соғлиқни сақлаш каби соҳаларда электрон портал, телефон, электрон ва Webchat каби хизматлар орқали ва телефон, электрон ва Webchat хизмати ёрдамида бепул равишда маълумот ва маслаҳатлар тақдим этади.

Бундан ташқари, “Citizens Advice“нинг Буюк Британия ҳудудида 600 дан ортиқ бюроси мавжуд бўлиб, уларга аҳоли ўзининг муаммоси бўйича бепул маслаҳат олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

2017-2018 йиллар давомида “Citizens Advice” жамоаси томонидан 2 млн 700 минг нафардан ортиқ шахсларга бевосита ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Онлайн маслаҳат сайтидаги маълумотлардан 43 миллиондан ортиқ шахс фойдаланган.

Учрашувлар доирасида делегация аъзолари ва хорижий ташкилот вакиллари ўртасида “Advice.uz” Ягона ахборот портали” лойиҳасини Ўзбекистонда ишга тушириш истиқболлари бўйича фикрлар алмашилди.

Government Digital Services вакиллари билан бўлган учрашувда ахборот технологиялари, хусусан, мазкур порталнинг веб платформасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилишга қарор қилинди. Томонлар Ўзбекистон делегациясининг келгуси ташрифида Ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишишди.

Бепул маслаҳат берувчи веб-порталнинг яратилиши фуқароларнинг арзимаган масалалар бўйича турли идораларга мурожаат қилишини кескин камайтириши билан биргаликда, кундалик ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган турли муаммоли масалаларнинг қонуний ечимини топилишини таъминлайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?