2 050
Андрей Слепнев: "Ҳеч қандай ташқи босим ёки носоғлом рақобат Ўзбекистон-Россия муносабатларини буза олмайди"

Учинчи давлатлар томонидан амалга ошириладиган ҳеч қандай ташқи босим ва носоғлом рақобат унсурлари Ўзбекистон ва Россия муносабатларини бузишга қодир эмас. Россия экспорт маркази бош директори Андрей Слепнев ЎзАга берган интервьюсида шундай баёнот берди.
"Россия ва Ўзбекистон савдо алоқалари истиқболи чексиз. Мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларда дуч келаётган барча муаммо ва хатарлар конструктив ва дўстона мулоқот ёрдамида музокаралар орқали ҳал қилинади. Учинчи давлатлар томонидан амалга ошириладиган ҳеч қандай ташқи босим ва носоғлом рақобат унсурлари Ўзбекистон ва Россия муносабатларини бузишга қодир эмас. Россия ва Ўзбекистон дўстлик ва ўзаро манфаат тамойиллари асосида савдо ҳамкорларини мустақил равишда танлаш ҳуқуқига эга суверен давлатлардир", - дейди у.
Шунингдек, Россия экспорт маркази бош директори Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик форумидан қандай натижалар кутиш мумкинлиги ҳақида ҳам сўзлади:
"Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожи ва улкан салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент форуми Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида янги импорт-экспорт шартномаларини имзолаш учун қулай майдон вазифасини ўтайди. Россия экспорт маркази доимо Ўзбекистон йўналишида фаолият юритувчи россиялик экспортчиларга максимал даражада кўмаклашиш, шунингдек, Россия билан савдо алоқаларидан манфаатдор ўзбек компанияларига кенг қамровли масалалар бўйича маслаҳат беришга тайёр". “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Содиқ Сафоев: «Ўзбекистон — биров босим ўтказадиган давлат эмас, Шавкат Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас»

Владимир Путин Тошкент халқаро аэропортига етиб келди

Эртага Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Владимир Путин кузда Ўзбекистонга ташриф буюради

Россия Ўзбекистонга гўшт ва буғдой экспорт қилади

Сергей Лавров Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини тақдирлади (видео)