date
views 5 180

Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди (видео)

Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди (видео)
Аввал хабар берилганидек, 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 2:00да «Лаcетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси ўз автотранспортини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ЙПХ инспекторининг тўхташ белгисига бўйсунмасдан белгиланган тезликни оширган ҳолда воқеа жойидан беркинишга уринган.

Ҳуқуқбузар автомобили Шайхонтоҳур тумани Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари туташган чорраҳадан катта тезликда светофорнинг ҳаракатни тақиқлайдиган сигналини эътиборга олмасдан ўтиб кетиб «HOWO» русумли миксер юк машинасига урилган.

ЙТҲ натижасида «Лаcетти» ҳайдовчиси - 29 ёшли Жўрабек А. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди. Енгил машина йўловчиси – 26 ёшли Шаҳбоз Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тергов давомида ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг тезликни оширишига сабаб бўлган ҳолатлар аниқланади. Ҳуқуқбузарни таъқиб қилиб келган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Мазкур воқеа акс этган видеолавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўиришингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди (видео)