21-23 ноябрь кунлари Тошкентда “Вино санъати” фестивали ўтказилади.
Фестивалга Болгария, Венгрия, Грузия, Италия, Молдова, Россия, Франция, Япония каби давлатларидан экспертлар, мутахассислар келиши кутилмоқда. Улар орасида “Santuccio Sommelier” ассоциацияси президенти Леонардо Комуччи, Токио сомельер мактаби вакили Орзугул Бобохўжаева, Россиянинг Шампан энологияси институти вакили Маргарита Панкратова каби шароб саноатининг кўплаб мутахассислари бор.
Ташкилотчилар “Вино санъати” фестивали уч хил – илмий, маданий ва кўнгилочар йўналишларни ўз ичига оладиган ноодатий фестивал бўлишини айтишмоқда.
Фестивал доирасида “Вино ва узумчилик саноатида инновацион технологиялар”, “Шарқ узумлари” номли халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилади. Шунингдек, маданий-кўнгилочар дастурлар, вино санъати бўйича маҳорат дарслари, маҳаллий гастрономик маҳсулотлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди