00:30 / 09.11.2018
7 810

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилди
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Turon24 AA хабар берди.

8 ноябрь куни Термиз шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон президенти Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилган.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Раҳматулла Гаппаров, Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига эса Денов тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод этилди