23:00 / 09.11.2018
9 273

Энди Ўзбекистонда туриб, Россияда ишлаш учун патент олиш мумкин

Энди Ўзбекистонда туриб, Россияда ишлаш учун патент олиш мумкин
Ўзбекистонда Россиянинг кўп тармоқли миграция маркази ташкил қилиниши кутилмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар қилди.

Марказда Ўзбекистон фуқароларига Россияда меҳнат қилишга патент берилади.

Ўзбекистон фуқароларига патент бериш ташаббусини 2018 йил 30 октябрь куни Москвада Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов ва Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирининг ўринбосари Алексей Черкасов муҳокама қилган.

Томонлар эришилган келишувлар бўйича 2018 йил 20 декабрда Тошкентда ишчи гуруҳнинг илк йиғилишини ўтказишга келишиб олишган.

Бундан ташқари учрашувда Ўзбекистон аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ва Россия меҳнат вазирлиги Бутунроссия илмий тадқиқот институти ва Иқтисодиёт олий мактаби ўртасида фуқароларнинг иш стажини ҳисобга олиш ва пенсия ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик битими лойиҳаси, шунингдек икки давлат пенсия жамғармаси ўртасидаги электрон база маълумотларини алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Ўзбекистонда туриб, Россияда ишлаш учун патент олиш мумкин