Ўзбекистонда "YouTube" видеохостинги фаолиятида юзага келаётган муаммоларга “Ўзбектелеком”нинг алоқаси йўқ. Бу ҳақда компания мурожаатлар бўлими ходими Бобур Абдуллаев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.
Агентликдан хабар беришларича, "YouTube" билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан аниқ маълумот ва изоҳ олиб бўлмаган.
“Ўзбектелеком” компанияси мурожаатлар бўлими ходими Бобур Абдуллаев эса "YouTube"нинг ишламаслигида “Ўзбектелеком” айбдор эмаслиги, тармоқда муаммо йўқлигини айтиб ўтган.
“Фойдаланувчилар энг кўп интернет трафигини "YouTube"дан фойдаланиш учун сарфлайди. Шу боис унинг яхши ишлаши бизга фойда келтиради. Қолаверса, компаниямиз видеохостинг ишига таъсир кўрсатиш учун расмий ҳуқуққа эга эмас”, деб айтган Бобур Абдуллаев.
Ўзбекистон "YouTube" видеохостинги саҳифаларининг юкланиши, беқарор ишлаши билан боғлиқ муаммо октябрь ойидан бери кузатилмоқда. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, бу муаммолар ноябрь ойи охиригача давом этиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади